Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
132
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.Ф. ва М.Т. “Тропикамид”, “Зардекс” ва “Регапен” номли жами 59 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро Г.А.га 9,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.