Узб

Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

132
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Уйчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Боёғон” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.С. жами 4 000 АҚШ долларини  фуқаро Х.М.га 45,6 млн сўмга сотишга келишиб, шундан 2 200 АҚШ долларини берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Дўрмон” МФЙ ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Б.М. ва М.А. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро О.Н.га 39,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.