Узб

Ғиждувон туманида фуқаронинг 1000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

Ғиждувон туманида фуқаронинг 1000 АҚШ долларини қўлга киритган фирибгар аниқланди

89
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.Қ. фуқаро Н.Қ.нинг ишончига кириб, унинг “Volvo” русумли юк автотранспорт воситасини сиқилган газга (метан) қайта жиҳозлаш учун танишлари ёрдамида рухсатнома олиб бериш эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланиб, шундан 200 АҚШ долларини А.Қ. ўз айбига иқрор бўлиб қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.