Узб

Андижон вилоятида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Андижон вилоятида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

91
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан шаҳар ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “H.b.” оилавий корхонаси масъул шахслари қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 981,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.  

Шу каби, Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “A.E.” МЧЖ раҳбари Л.А. “Қўрғонча” МФЙдаги резина буюмлар ишлаб чиқариш цехини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 825,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.  

Худди шундай, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан шаҳар ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, фуқаролар И.К., Б.Г. ва бошқалар тикувчилик ва қандолатчилик цехларини умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаб, 681,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.  

Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан туман ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Ш.А. “Бешқовоқ” МФЙдаги бильярд ўйингоҳини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 164,8 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига қарийб 1 млрд сўм зарар зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.