Узб

Кўчат экиб, боғ яратиш – эзгу анъана

Кўчат экиб, боғ яратиш – эзгу анъана

76
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳаётимизнинг Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида хайрия тадбирлари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган  “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида бугун Департамент органлари ходимлари томонидан Қибрай тумани ҳудудида янги боғ ташкил этилди.

Хусусан, Қибрай тумани,  “Бирлик” МФЙ ҳудудидаги норасмий саноат чиқиндихонасига айлантирилган 70 сотих ер майдони чиқиндилардан тозаланди ҳамда унумдор тупроқ олиб келиниб, эрта тонгдан кўчат экиш ишлари ташкил этилди.

Янги ташкил этилган боққа серҳосил ҳамда ушбу ҳудуднинг иқлим шароитларига мос бўлган 250 туп ўрик кўчатлари ўтқазилди.

Наврўзи олам азал-азалдан инсонлар ўртасида меҳр-мурувват, диёнат, адолат ва инсонийликни тарғиб этиш, ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида камол топтиришда муҳим аҳамият касб этган миллий байрам саналади.

Амалга оширилаётган бу каби хайрли тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистон қиёфасини шакллантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб  “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Департаментнинг ҳудудий органлари томонидан ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.