Узб

“Арнасой” сув омбори ҳудудида ноқонуний балиқ овлаётган шахслар ушланди

“Арнасой” сув омбори ҳудудида ноқонуний балиқ овлаётган шахслар ушланди

104
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Л.Т. ва Б.М. “Арнасой” сув омбори ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатларсиз тақиқланган ов анжомларидан фойдаланиб, жами 343 бош балиқ овлаб, ҳайвонот дунёсига 201,1 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.