Узб

Зангиота туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Зангиота туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

67
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, ўзининг “Spark” русумли автотранспорт воситасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 271,8 млн сўмлик 9 турдаги жами 17 904 дона дори воситаларини Тошкент шаҳрига ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.