Узб

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

87
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИВнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Нурота тумани яшовчи Н.Т. “Ж.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Й.Н. билан ўзаро тил бириктириб,  хўжаликнинг 80 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро М.Х.га 1 млрд сўмга сотишга келишиб, олдиндан 700 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда, Нурота туманида яшовчи З.Х. “М.Б.” оилавий корхонаси раҳбари Б.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу корхонага қарашли ер майдони билан бирга давлат захирасидан яна 16 гектар жами 32 гектар ер майдонини фуқаро Т.К.га 30 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 15 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департамент ҳамда ДХХнинг Избоскан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.У. “У.М.” боғдорчилик фермер хўжалигига қарашли 0,10 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида фуқаро А.Б.га расмийлаштириб олиб бериши эвазига 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Жомбой туман бўлими томонидан, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Л.Ж. фуқаро Б.К.нинг ишончига кириб, унга Тайлоқ тумани ҳудудидаги 0,13 гектар суғориладиган ер майдонини 13 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.