Узб

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

63
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар ва туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “U.Q.” МЧЖ ҳамда “Kh.a.” хусусий корхонасига қарашли савдо шохобчаларида жами 728 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Янгибозор ва Урганч туман бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “О.Х.” МЧЖ ҳамда “М.A.” оилавий корхонасига қарашли савдо шохобчаларида жами 273 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далилл сифатида олинган.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.D.” МЧЖга қарашли савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 147 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
  
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.