Узб

Аукцион орқали сотиб олинган автотранспорт воситасини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Аукцион орқали сотиб олинган автотранспорт воситасини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

77
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ангрен тез тиббий ёрдам автожамланма бўлими бошлиғи А.А. вилоят ССБ автобазасига тегишли бўлган, хозирда фуқаро Ф.Қ. томонидан аукцион орқали сотиб олинган “SAZ” 3507 русумли юк автомобилини бошқа юк автомобилнинг транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномаси орқали фуқаро О.Т.га 3 500 АҚШ долларга сотишга келишиб, ушбу пулларни ҳайдовчиси М.А. орқали олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари  ўтказилмоқда.