Узб

Ховос туманида қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси ушланди

Ховос туманида қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси ушланди

111
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси Б.Ж. фуқаро О.К.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чорвачилик билан шуғулланиш учун 10 гектар захирадаги ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.