Узб

Яккабоғ туманида 10 млн сўм талаб қилган товламачи ушланди

Яккабоғ туманида 10 млн сўм талаб қилган товламачи ушланди

81
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккабоғ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Ҳ “А.Б.” исмли қизнинг шахсий фотосуратлари ва видео тасвирларини ижтимоий тармоқлар орқали қўлга киритиб, ушбу фотосуратларни ўзининг “Telegram”  профилига қўйиб, унинг шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиб, сурат ва видеоларни тарқатиб юбормаслик эвазига қиздан 10 млн сўм талаб қилиб, ушбу пулларни курсдоши Ш.Т. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) ва 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.