Узб

Ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

66
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.И. бошқа бир фуқаро О.Р.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги Олий ўқув юртининг биринчи курсни тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжат тайёрлаб бериб, кейинчалик Тошкент шаҳридаги университетлардан бирига ўқишини кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.