Узб

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

97
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “Ф.Н.” МЧЖ масъул шахслари паррандачиликка ихтисослашган бинонинг электр ҳисоблагич муҳрини ўзбошимчалик билан носоз ҳолатга келтириб, 766,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Г. ва бошқалар “Можар” МФЙдаги хонадоннинг электр ҳисоблагичини 3 фазали электр ҳисоблагичга алмаштириб, 12 та тўпламдаги майнинг крито-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 209,2 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, “C.I.” МЧЖ раҳбари И.И. ва бошқалар МЧЖ томонидан 19-мавзеда янги қурилаётган кўп қаватли турар жой биносини умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 319,5 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, "P.e." МЧЖ раҳбари Қ.М. “Чинобод” МФЙдаги қурилиш таъмирлаш биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 134,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 517 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.