Узб

Оқава сув тармоғи ва каналларни тозалаш учун ажратилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Оқава сув тармоғи ва каналларни тозалаш учун ажратилган маблағларни ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

102
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.P.” МЧЖ ҳамда “С.Т.” УК Фарғона вилояти филиали масъул шахслари тумандаги оқава сув тармоғи қурилишида ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 373,5 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бўка туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.” МЧЖ раҳбари М.Х. туман Ирригация бўлими тасарруфидаги 5 та канални тозалашда ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 154,9 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.