Узб

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

Табиий ресурс тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланмоқда

105
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар, Нишон, Қўшработ, Жонбой, Қамаши, Муборак, Марҳамат  ва Олтинкўл туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар ҳамда терговга қадар текширувларда 3 та МЧЖ, 1 та фермер хўжалиги, 1 та оилавий корхона раҳбарлари ҳамда 2 нафар фуқаро ўзига қарашли бўлган иссиқхона, дала ермайдонига ўрнатилган сув насослари ҳамда биноларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 1,5 млн кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда эса, фуқаро Х.Қ. “Уйшин” МФЙдаги ўзига қарашли иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 30,2 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 565,9 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.