Узб

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

97
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Х. Юқоричирчиқ тумани, “Бирлик” МФЙ ҳудудидаги  “R.T.” МЧЖга қарашли 7,8 гектар ер майдонини фуқаро М.Х.га 144 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.Ф. ўғли Ш.Ф.нинг Самарқанд туманидаги “Q.M.” фермер хўжалигининг 15 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан фуқаро Х.Ф.га ҳар бир гектарини 1 000 АҚШ долларидан ҳисоблаб сотишга келишиб, 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.