Узб

Денов туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди

Денов туманида экин ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолати аниқланди

106
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Г.М. “Н.” фермер хўжалигига қарашли суғориладиган экин ер майдонининг 10 сотихини  ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ернинг унумдор қатламига зарар етказган ҳолда уй-жой қуришни бошлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.