Узб

Захирадаги ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

Захирадаги ер майдонларининг ноқонуний сотилишининг олди олинди

74
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Г.П. Қарши тумани, “Қоратепа” қишлоғидаги 24 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро Ш.Ш.га танишлари ёрдамида 150 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, олдиндан 50 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Кегейли туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. "Жузимбағ" ОФЙ ҳудудидан 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро О.Х.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, фуқаро Н.Ж. фуқаро Ж.Ж.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Нукус тумани “Саманбай” ОФЙ ҳудудидан 6 сотих захирадаги ер майдонини расмийлаштириб олиб бериши эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан  жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.