Узб

Фарғона вилоятида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Фарғона вилоятида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

69
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қува туман бўлими томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, Фарғона шаҳридаги “O.Y.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхона биносини ўзбошимчалик билан электр тармоғига улаб олганлиги, Қува туманидаги “Б.” фермер хўжалиги раҳбари А.Т. ва “D.K.”МЧЖ раҳбари З.Қ. лар эса хўжалик сув насоси ва умумий овқатланиш шохобчасидаги электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир ўтказганликлари оқибатида жами 297,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.