Узб

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

54
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.А. фуқаро Н.К.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “H.A.” МЧЖ шаклидаги автомактаб амалий машқ ўргатувчиси вазифасида ишлаган М.О. фуқаро И.Х.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Ватанпарвар” ташкилоти Сайхунобод тумани ўқув спорт-техника клуби раҳбари Ф.Х. фуқаро У.Х.га гўёки ИИБ ЙҲХБдаги танишлари орқали имтиҳонларга қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.