Узб

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда биржа аъзолари ва нобанк кредит ташкилотлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментда биржа аъзолари ва нобанк кредит ташкилотлари иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

46
Семинарда, Департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегияси” доирасида замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилаётган платформанинг имкониятлари тақдим этилди.

Шу билан бирга, семинар иштирокчиларига Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) тавсиялари ижросини таъминлаш, мазкур йўналишдаги хавфларни камайтириш мақсадида уларни миллий қонунчилигимизга татбиқ қилиш, миллий тизимни янада мустаҳкамлаш бўйича Департамент ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тушунчалар бериб ўтилди.

Йиғилиш якунида тадбир иштирокчиларига қўшимча таклифлар бўйича Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Департаментга мурожаат қилишлари тўғрисида кўрсатмалар берилди.