Узб

Ғузор ва Пискент туманларида кредит маблағлари эвазига ҳарид қилинган чорва молларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Ғузор ва Пискент туманларида кредит маблағлари эвазига ҳарид қилинган чорва молларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

46
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.T.” МЧЖ раҳбари С.Х. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,4 млрд сўм кредит маблағи эвазига қўшни Қирғизистон Республикасидан олиб келинган 540 бош наслли майда шоҳли чорва молларини бизнес режасига асосан кўпайтириш чораларини кўрмасдан ушбу молларни нақд пулга сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.У. ва “М.” МФЙ бўйича туман ҳокими собиқ ёрдамчиси А.А. “A.B.” МЧЖга ажратилган 225 млн сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган чорва молларини нақд пулга сотиб юборишиб, ушбу маблағларни талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.