Узб

Бувайда туманида 80 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

Бувайда туманида 80 000 АҚШ долларига ер сотмоқчи бўлган фермер хўжалиги раҳбари ушланди

50
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.S.” фермер хўжалиги раҳбари Ф.М. “Ғ.” ММТП ҳудудидан боғдорчилик йўналишида фойдаланиш учун ажратилган суғориладиган ер майдонининг 0,75 гектарини фуқаро Г.Б.га 80 000 АҚШ долларига сотган  вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-6-моддаси (суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.