Узб

Замонавий иссиқхона ускуналарини сотиб юбориш ҳолати аниқланди

Замонавий иссиқхона ускуналарини сотиб юбориш ҳолати аниқланди

60
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.C.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 1,1 млрд сўмлик замонавий иссиқхона ускуналарини бошқа шахсларга сотиб юбориб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.