Узб

Табиий газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий газ ва электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

40
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “О.С.” МЧЖ раҳбари О.А. ошхона биносида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 269 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд шаҳар ва Урганч туман бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “K.У.” Оилавий корхонаси ва “U.Х.” МЧЖ масъул шахслари ошхона биноси ва сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб жами 160,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.