Узб

Чортоқ туманида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди

Чортоқ туманида имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди

58
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “H.g." МЧЖ ва “К.Т.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Қ. ва бошқалар таъминотчи корхона сифатида 46 нафар фуқарога чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига маҳсулотларни етказиб бермасдан ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.