Узб

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган корхона раҳбари ушланди

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган корхона раҳбари ушланди

71
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “А.В.” НТМ шўъба корхонаси раҳбари М.А. фуқаро М.Т.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ваколатли танишлари орқали ўтказиб қўйиш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.