Узб

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

59
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Р.С. таркибида психотроп моддалар бўлган 588 дона дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 950 АҚШ долларига, фуқаро М.М. кучли таъсир қилувчи 3 348 дона дори воситасини фуқаро М.А.га 6,1 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.I.” ХКга қарашли дорихона раҳбари Ш.Ю. таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган 130 дона дори воситасини ўтказган вақтида ашёвий далиллар ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.