Узб

Денов туманида тадбиркорнинг 122,1 млн сўмлик дори воситасини ўзлаштирган мудир аниқланди

Денов туманида тадбиркорнинг 122,1 млн сўмлик дори воситасини ўзлаштирган мудир аниқланди

55
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона мудири Ж.Ш. тадбиркорнинг ўзига ишониб топширилган 122,1 млн сўмлик дори воситаларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.