Узб

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

86
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Қўқон шаҳар “Марғилон” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.Х.  ҳеч қандай ҳужжатсиз компьютер ўйинлари хизматини ташкил этиб, компьютерларни тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 144,7 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Гулшанобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи И.А. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 138,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Худди шундай, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Бўстонлиқ тумани “Қораманас” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Н.Д. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 112,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.