Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
85
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Т.Б. ва С.С. ноқонуний даромад орттириш мақсадида ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 3 хил турдаги 2 200 қути “Esse change”, “Oris” ва “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро Қ.Д.га 36,7 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 5 190 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.