Узб

Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди  

Валюта қимматликларини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди  

20
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.С. фуқаро М.Ш.дан жами 20 000 АҚШ долларини 248 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг авто транспорт воситасидан 15 006 АҚШ доллари ва 286,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Нарпай туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.Х. жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро С.Д.га 46,1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан 3 700 АҚШ доллари ва 19,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган В.Қ. ва А.Х. жами 3 700 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 46,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш шуғулланиб келган М.Т. 3 500 АҚШ долларини фуқаро М.М.га 43,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, жами 5 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш шуғулланиб келган Ф.Г. жами 3 200 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.