Узб

Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

90
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл, Чиноз ва Зангиота тумани бўлимлари, ДХХ, ИИБ ва ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда ушбу туманлардаги “Шодлик”, “Кўкаламзор”, “Исломобод” ва “Бўстон” МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонларида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 356,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Зангиота туман бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ва туман ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “Обод тўқимачи” МФЙда яшовчи Д.Х. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 342,7 млн сўмлик табиий ресурсдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. 

Худди шундай, Департаментнинг Асака туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон вилоят бошқармаси ва туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “A.g.” МЧЖ масъул шахслари МЧЖ тегишли “Соҳибкор” массивидаги боғда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида уланиб, жами 264,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.