Узб

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган савдо дўкони аниқланди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотаётган савдо дўкони аниқланди

34
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.c” МЧЖга қарашли савдо дўкони сотувчиси Д.Т. харидорга “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган  вақтида ушланиб, ушбу дўкондан умумий баҳоси 222,1 млн сўмлик 3 175 қути тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.