Ишга ва ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
89
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Қарши шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Н. фуқаро А.Х.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида “Шўртангаз кимё мажмуаси” МЧЖнинг қурилиш ва таъмирлаш бошқармасига ишга киртиб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ch.C.” МЧЖ раҳбари У.К. фуқаро Н.А.ни Қарши шаҳар Ахборот технологиялари ва менежмент университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 12 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.