Фарғона шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган хонадон аниқланди
64
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими, вилоят прокуратураси, ИИБ ТҚБ киберхавфсизлик бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ёшлар” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Ф.И. ўз уйида 36 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 208,2 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.