Қибрай туманида “Майнинг ферма” ташкил этган хонадон аниқланди
106
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Р. ва бошқалар қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, тумандаги “Нуробод” МФЙ ҳудудидаги хонадонда 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида улаб, давлат ва жамият манфаатларига 685,9 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.