Пахтачи туманида 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
114
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “X.Q.” МЧЖ раҳбари Р.Х. корхонанинг “Қиргули” маҳалласидаги 1,5 гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.