Узб

Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров раҳбарлигида Хоразм вилояти яширин иқтисодиётга қарши курашиш комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров раҳбарлигида Хоразм вилояти яширин иқтисодиётга қарши курашиш комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

31
Унда ишчи гуруҳлар томонидан вилоятда ўтказилган хатлов жараёнларида аниқланган яширин иқтисодиёт билан боғлиқ ҳолатлар, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш якуни бўйича вилоятда норасмий бандликни қисқартириш, қишлоқ хўжалигидаги яширин айланмаларга барҳам бериш, иссиқхона хўжаликларини расмий иқтисодиётга ўтказиш, рўйхатдан ўтмасдан бизнес олиб бораётган шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштириш, савдо тушумларини яширишни олдини олиш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Ушбу йўналишларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш орқали қўшимча манбаларнинг бюджетга туширилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди ҳамда масъуллар қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.