Узб

Хоразм вилоятида яширин иқтисодиётни олдини олишга қаратилган вазифалар ижросини ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

Хоразм вилоятида яширин иқтисодиётни олдини олишга қаратилган вазифалар ижросини ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

23
Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров томонидан Хоразм вилоятида яширин иқтисодиётни олдини олишга қаратилган вазифалар ижросини ўрганиш тадбирлари давом этмоқда.

Мазкур тадбирлар доирасида, ташкил этилган ишчи гуруҳлар билан биргаликда вилоятда ёқилғи-мойлаш маҳсулотларининг белгиланган тартибларга риоя қилинган ҳолда реализация қилиниши, яширин айланмаларга қарши курашиш борасида йўлга қўйилган тизим аҳволи ҳам жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Вилоят масъулларига ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, шу жумладан  бензин ёқилғисига талаб ошганлигидан фойдаланган ҳолда уни яширин савдога чиқариш ва қиммат сотиш ҳолатларини олдини олишга қаратилган тадбирларни тизимлилик асосида давом эттириш тўғрисида кўрсатмалар берилди.