Узб

Бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинмоқда

Бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинмоқда

27
Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё ва Андижон вилояти бошқармалари ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 23 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида қиммат нархларда “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 076 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Департаментнинг Сирдарё ва Самарқанд вилояти бошқармалари ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 12 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда қиммат нархларда “Ai-80” ва “Ai-92” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 695 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.