Узб

Фарғона вилоятида “Ai-80” маркали бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди

Фарғона вилоятида “Ai-80” маркали бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди

38
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ҳудудий бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 26 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 5 626 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.