Узб

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

39
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.О. ноқонуний даромад орттириш мақсадида жами 102 дона “Редуксин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Х.Х.га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида жами 75 дона “Тропикамид” ва “Pfizer” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.