Узб

Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

37
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Фурқат” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи “Н.П.” оилавий корхонаси раҳбари И.Э. умумий овқатланиш шохобчасини ва новвойхонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги газ тармоғидан газ ҳисоблагичдан ташқари тижорат мақсадида қувур тортиб жами 897,5 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганлиги аниқланган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда “G.Н.” ва “M.g.”  МЧЖ масъул шахслари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ҳамда умумий овқатланиш шохобчасини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 164,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро З.Э. 7 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил этиб, ушбу иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоқларига тижорат мақсадида улаб, жами 150,4 млн сўмлик табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган  терговга қадар текширувда “S.B.” хусусий корхонаси раҳбари Ш.П. “Бунёдкор” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехини ҳисоблагичдан ташқари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 106,4 млн сўмлик  электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.