Узб

Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

28
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар ва Паркент тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ М.А. компьютер ўйинлари хизматини кўрсатиш объектида, фуқаро Т.Т. эса ишлаб чиқариш цехида электр ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 333,8 млн сўмлик электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.