Узб

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

11
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан солиқ инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ф.Х.  ва С.И. Ҳамид Олимжон кўчаси 10-уй олдида ҳеч қандай ҳужжатсиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, уларнинг ёнидан умумий баҳоси 280,2 млн сўмлик жами 3 918 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.