Узб

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

14
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон ва Чироқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Т.М.” ва "Р.А." фермер хўжаликлари ва “М.А.” МЧЖ масъул шахслари сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 213,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.