Узб

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

Кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

23
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Сайхунобод туманида фаолият юритувчи “S-S.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,6 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобидан маҳалла гузари ва маиший хизмат кўрсатиш цехини қурмасдан, кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.M.” МЧЖ собиқ раҳбари А.Қ. ва бошқалар 935 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган 4 турдаги жами 7 дона мебель ишлаб чиқариш дастгоҳларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Ш. ҳамда тумандаги “И.” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Х.М. 11 нафар фуқаро ва ЯТТ У.Т.нинг номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 698 млн сўм кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.