Узб

Фарғона шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фарғона шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

27
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда Фарғона шаҳрида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.А., С.Н. ва Х.У. фуқаро Ш.К.га 6 800 АҚШ долларини 85 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан 8 328 АҚШ доллари, 68 520 Россия рубли, 4 000 Қирғиз соми, 15 Евро ва 64 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.